«Тезкор Матбаа» хар хил турдаги замонавий полиграфия махсулотларини ишлаб чиқариш саноати бозорида 20 йиллик тажрибага эга компания бўлиб, Урганч шахрида жами 7000 м2 ер майдонида жойлашган.

        «Тезкор Матбаа» компанияси 2004 йилда кичик оператив минитипография бўлиб иш бошлади. Хозирги кунда «Тезкор Матбаа» компанияси замонавий полиграфия комплекси бўлиб, корхонада 150 нафардан ортиқ малакали ходимлар ишлаб келмоқда.
        Юқори сифатли этикеткалар ва коробкалар талаб даражасидаги тиражларда ва қисқа муддатларда чоп қилиш хамда ишлаб чиқариш кувватига эга.

        Бугунги кунда компаниямиз потенциал мижозлар учун қуйидаги йуналишлар бўйича фаолият кўрсатиб келинмоқда: Этикеткалар ва коробкалар ишлаб чиқариш, газета ва журналлар ва катологлар чоп қилиш, хар хил турдаги блокнот, сумка, календар, буклет, флаерлар, кенг хажмли харфларни ишлаб чиқариш ва ўрнатиш,ички ва ташқи рекламалар, баннер ва аракалларга чоп этиш, эсдалик совғалари учун сувенир маҳсулотларига чоп этиш, жозибадор корпоратив совга махсулотларни ишлаб чиқариш ва бошка турдаги бизнесларни юритиш учун зарур бўладиган барча реклама материаллар ва товарлар тайёрлаб берилади.

        Компаниямизда Республикадаги матбаа саноатида ягона ва етакчи бўлган Европанинг “DH Label ZX 320” русумли ярим ротацион ультро-фиолет» хар хил турдаги қоғозларда этикетка чоп қилиш офсет машинаси, Швециянинг “Solna 425D” маркали 4 та рангли офсет машинаси, Ҳиндистоннинг WEB KING CX-35N русумли 4 рангли рулонли офсет машинаси, Хитойнинг BEIREN 21050 кенг форматли офсет машиналари ва бундан ташқари жахон полиграфия саноати тан олган Хитойнинг CRON TР2616 CТР пластинага нусха кучириш ва шакл бериш машинаси мавжуд. Ушбу машиналар Al, A2, А3 ва A4 форматда катта тираждаги буюртмаларни чоп қилишга мўлжалланган.

        Озиқ овқат ва ноозик овкат маҳсулотлар  учун қадоқлар ва этикеткалар ишлаб чиқариш билан бир каторда юртдошларимиз учун кичик тираждаги рақамли оператив ва тижорат полиграфия ҳизматларни шу ернинг ўзида жахонга таникли брендлар Хитойнинг RIKOH MP-C3004, XEROX colour 550 ва XEROX colour 560, Япониянинг EPSON WF-C17590, EPSON L800 ва EPSON L805, Shenda SQZ-67 КТН КС ва Roland УФ Плоттер VERSAL UV LEF-200тезкор рақамли принтерларда босиш хизматларини кўрсатади. Харидорлар эътиборини жалб қилишда полиграфия босма маҳсулотлари кам харажатли ва самарали восита хисобланади. Компаниянгиз рамзи туширилган футболка, ручка, блокнот, календарь, визитка, сумка, товар ва хизматлар хақида маълумот берувчи флаер, буклет, афиша ва каталоглар,рангли брошюра ва,китобчалар, кубариклар, прайз листлар, журналлар, рангли рақамли бланкалар,автомобил ювиш шахобчалари учун қоғоз тушамалар, крафт пакетлар, пергамент қоғозлар ва бошка  корпаратив махсулотларга буюртма бериш оркали шахсий бизнесингизни ривонлантиринг. Замонавий босма машиналар, сифатли қоғоз ва бўёқлар, ходимларимиз тажрибаси хар бир буюртманинг сифатли ва муддатида бажарилишини  таъминлайди. Сиз хам Тезкор матбаанинг рақамли ва оператив хизматларидан фойдаланиш орқали брендингизни оммалаштиринг ва мижозларингиз қалбидан жой эгалланг.

        Мижозларнинг буюртмаларини ўз вақтида сифатли хамда тез бажариш учун бизнинг босмахонамизда жами 20 та малакали дизайнер ва чоп қилиш учун 25 та малакали инжинер операторлар мавжуд. Ходимларга доимий равишда малака ошириш ишлари олиб борилади. Ходимларамиз малакасини ошириш, этикетка ва коробка, газета ва журналлар, ва бошка турдаги типография маҳсулотларини сифатини янада яхшилаш мақсадида Тошкент, Россиянинг Москва, Европанинг Германиянинг Мюнхен, Берлин ва Хитойнинг Шанхай, Вейганг ва Гуанжоу шахарларидан мутахассислар келиб амалий ёрдам бериб келишмоқда. Бундан ташқари бугунги кунда малака ошириш давр талаби шиорига таяниб, 2012-2022 йиллар давомида жамиятнинг 12 нафар ходимини Хиндистон давлатининг Дехли ва Ченнай, Хитой Халк Республикасининг Вейганг, Шанхай, Гуанжоу ва Пекин шахарларидаги Полиграфия соҳасига оид ускуналарини ишлаб чиқариш заводларига, ҳамда матбаа корхоналарига хизмат сафарига жўнатиб, ўз ходимларимизни малакасини ошириб келмокдамиз. Шунинг учун хам бизда юкори малакали мутахассислар Сизнинг буюрмаларингизни юкори сифат даражада чоп килиб белгиланган муддатларда етказиб беришмоқда. Бизнинг 15 йиллик тажрибамизга таянган холда, бемалол полиграфия хизматларига буюртма беришингиз мумкин.
        Биз компаниянгизга махсулот етказиб берувчилар сонини камайтирамиз. Сиз компаниянгизга зарур бўлган барча турдаги этикетка коробка ва бошка полиграфия махсулотларини, қадоклаш ва реклама товарларини бир жойдан айнан «Тезкор Матбаа» дан харид қиласиз. Шу билан бирга маҳсулотингиз сифати  учун алохида мененджер дизайнер сизга бириктирилади ва маҳсулот тайёр бўлгунича мулоқотда бўласиз.

        Ўз брендингизни омма эътиборига кенгрок тарғиб қилиш истагида бўлсангиз хеч иккиланмай Тезкор матбаага ташриф буюринг, Сифатли, тезкор ҳизматлардан фойдаланинг!

        Келгусида Сиз билан икки томонлама ўзаро манфаатли алоқа қиламиз деган умиддамиз.

    • «Тезкор матбаа» ишлаб чиқариш компанияси.
    • «Тезкор матбаа» йирик корпоратив мижозлар билан 15 йиллик иш тажриба.
    • «Тезкор матбаа» инновацион компания.